Jump to content

Харитаграфик проексиялар

From Vikipediya

Харитаграфик проексиялар — Ер эллипсоиди сирти ёки унинг бирор қисми юзасини хариталар чизиш мақсадида текисликда математик асосланган тасвирлаш усуллари. Шар ёки эллипсоид сиртини текисликка ёйганда устмауст тушган ва очиқ жойлар ҳосил бўлади. Ер юзасини текисликда тасвирлаганда 2 асосий талаб, яъни тасвирнинг бир хиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш талаб этилади. Уларни бажариш учун узилган жойларда тенг чўзиш ва, аксинча, буришиб қолган (яъни, устмауст тушган) жойларда тенг сиқиш ишлари бажарилади. Харитаграфик тасвирда улар натижасида узунлик, бурчак, майдон ва шакл хатоликлари (бузилишлар) юзага келади. Узунликлар хатосида харитадаги чизиқларнинг масштаби уларнинг ҳолати (ўрни) ҳамда йўналиши ўзгариши билан ўзгаради. Харитадаги бурчаклар Ер юзасидаги бурчакларга тенг бўлмайди. Бурчаклар хатоликлари контурлар шаклидаги хатоликни келтириб чиқаради. Майдонлар хатолиги натижасида харитадаги майдонлар масштаби жой ўзгариши билан ўзгаради. Шакл хатолиги натижасида объектларнинг харитадаги шакли жойдаги ўзига мое географик объектларнинг шаклига ўхшамайди. Харитаграфик проексиялар назариясида Ер эллипсоиди юзасидаги чексиз кичик доирачалар текисликда эллипс билан тасвирланади вахатоликлар эллипс и деб юритилади.

Харитаграфик проексиялар назариясининг тараққиёти геодезия, астрономия, геогр. ва мат.нинг ривожланиши билан узвий боғлиқ. Унинг илмий асослари Юнонистонда (мил. ав. 6—1-асрларда) яратилган. Жумладан, Милетлик Фалес (мил. ав. 6-аср) юлдузлар харитасини тузишда гномоник проексияни ишлаган. Ернинг шарсимонлиги аниклангандан сўнг Харитаграфик проексиялар янада ривожланди ва географик хариталар тузишда (Гиппарх, Птолемей, Беруний ва бошқалар) кенг қўлланилди. 16-асрдан географик тадқиқотлар кенгайиб, янги Харитаграфик проексиялар тузила бошланди (Меркатор проексияси). 17—18-асрлардаХ.п. топографик хариталар тузиш асосида тараққий этди (Р. Бонн, Ж. Кассини, И. Ламберт ва бошқалар). 19-асрдан ҳарбий харитаграфия юксалиб, Харитаграфик проексияларнинг математик асоси тез ривожланди (К. Гаусснинг геодезик проексияси). А. Тиссо Харитаграфик проексиялардаги хатоликларнинг умумий назариясини берди. Л. Эйлер, Ф.И. Шуберт ва бошқаларнинг асарларида Харитаграфик проексияларнинг янги гурухлари, таснифи, умумий назарияси масалалари ишлаб чиқилган.

Харитаграфик проексиялар хатоликлар хусусиятларига кура тенг бурчакли, тенг майдонли ва ихтиёрий проексияларга бўлинади. Тенг бурчакли проексияларда бурчаклар ва харитада кўрсатилган контурлар шакли хатосиз тасвирланади. Улардан навигация хариталари (денгиз, авиация, йўл хариталари)ни тузишда кўпроқ фойдаланилади. Бироқ тенг бурчакли проексияларда майдонлар бўйича хатоликлар катта бўлади. Тенг майдонли проексиялар майдонларнинг ҳақиқий қийматини (эквивалентлигини) сақлаб қолади. Ихтиёрий проексиялар орасида тенг ораликли проексиялар кўпроқ учрайди. Уларда масштаб бош йўналишлар, мас, меридиан ёки параллеллар бўйича ўзгармас ва бош масштабга тенг. Эллипсоид ёки шар юзасини харитага тушириш вақтида текислик, силиндр, конус, конуслар серияси ва бошқа геометрик шакллар ёрдамчи юзалар сифатида хизмат қилади. Силиндрик проексияларда ёрдамчи геометрик юза бўлиб, ��ллипсоид ёки шар сиртига уринма ёки кесувчи силиндрнинг ён томон сирти, конус л и проексияларда эллипсоид ёки шарга уринма ёки уни кесувчи конуснинг ён томон сирти, азимутал проексияларда эллипсоид ёки шар сиртига уринма ёки уни кесувчи текислик ҳисобланади. Харитаграфик тўрларнинг кўриниши, меридиан ва параллелларнинг шакли, улар ўртасидаги оралиқлар қиймати Харитаграфик проексиялар усулига боғлиқ бўлади. Ёрдамчи юзани эллипсоид ёки шарнинг кугбий ёки экваторга нисбатан ориентирлашга кўра Харитаграфик проексиялар норм ал (тўғри), кўндаланг вақийшиқ проексияларга бўлинади. Бир ёки бир нечта дастлабки асос қилиб олинган проексияларни қайта тузиш йўли билан ҳосил қилинган псевдоцилиндрик, псевдо конуел и, псевдоазимута л ва бошқа проексиялар шартли проексиялар ҳисобланади. Булардан ташқари, ҳар қандай ҳудуд учун керакли проексияни танлаб олишга имкон яратувчи Харитаграфик проексияларнинг махсус атласлари мавжуд. Улар ёрдамида компютер орқали мақбул тўр осон топилади, хусусиятларни тезда баҳолаш зарурати бўлса, интерактив режимда уларнинг шакли бошқа кўринишга келтирилади ҳамда ўзгартириш имкони бўлади. Харитаграфик проексияларни танлашда ҳудуднинг географик ўрни, катталиги, ташқи кўриниши, хатоликлар хусусияти, узунлик, бурчак ва майдонлар хатоликлари, уларни тақсимланиши ва бошқа ҳисобга олинади.

Дунё хариталарини тузишда, одатда, силиндрик, псевдоцилиндрик ва кўп конусли проексиялар, ярим шарлар хариталарини тузишда азимутал, материк хариталарини тузишда ҳам, асосан, азимутал проексиялар асос қилиб олинади. Ўзбекистон хариталари нормал (тўғри) тенг бурчакли ва нормал (тўғри) тенг ораликли конусли проексияларда тузилади [мас, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўқув табиий харитаси (2004 и.)]. Топографик хариталар ГауссКрюгерларнинг кўндаланг силиндрик проексиясида, денгиз хариталари Меркатор проексиясида тузилади. Умуман, силиндрик проексиялардан экваторга нисбатан симметрик ёки унга яқин жойлашган, шунингдек, узоклик бўйича чўзилган ҳудудлар учун, конусли проексиялардан ўрта кенгликлардаги ҳудудлар учун, азимутал проексиялардан қутбий ўлкаларни тасвирлашда, кўндаланг ва қийшиқ силиндрик проексиялардан меридианлар бўйлаб чўзилган ҳудудларни, кўндаланг ва қийшиқ азимутал проексиялардан қиёфаси айланага яқин ҳудудларни тасвирлашда фойдаланилади.

Яна қ.

[edit | edit source]

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Берлянт А. М., Картография, М., 2002; Бугае вс кий Л. М., Математическая картография, М., 1998; Эгамбердиев А., Картография, Т., 2000.